Маълум қилинишича, довон орқали ўтувчи А-373 автомобил йўлида йўлларни қордан тозалаш, музламаларни бартараф этиш ҳамда автотранспорт воситалари учун муносиб ҳаракат шароити яратиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари тўхтовсиз амалга оширилмоқда. Махсус техника ва йўл хўжалиги ходимлари доимий навбатчилик асосида хизмат қилмоқда.

Йўлдан фойдаланувчи ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига алоҳида эътибор қаратиш, тезликни меъёрдан оширмаслик, қоидаларга риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш сўралмоқда.

Мутасаддилар имкони борича ёлғиз ҳаракатланмаслик, автоуловлар орасидаги масофани сақлаш ва об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда тежамкор, хавфсиз ҳайдаш услубини қўллашни тавсия этмоқда.