Норозилик акцияси, жумладан, телерадиокомпания бош директорини ишдан озод этиш тартибини соддалаштиришни кўзда тутувчи ўзгаришларга қарши йўналтирилган эди. Намойишни ташкил этувчиларга кўра, таклиф этилаётган тузатишлар конституцияга зид, Европа ҳуқуқи меъёрларига тўғри келмайди ва LRT яратаётган контентга сиёсий аралашув учун замин яратади.
Ҳукумат коалициясидаги «Заря Немана», «Литва деҳқонлар ва яшиллар иттифоқи» ҳамда «Христиан оилалар иттифоқи» партиялари томонидан ишлаб чиқилган ва ноябр ойи охирида Сейм томонидан биринчи ўқишда маъқулланган қонун лойиҳасига кўра, LRT кенгаши энди бош директорни олдингидай учдан икки қисми эмас, оддий кўпчилик овоз билан ишдан олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, уни вазифасидан четлатишни «жамоат манфаати» билан асослаш талаби ҳам бекор қилинади.
Бундан ташқари, ҳукумат коалицияси депутатлари деярли бир овоздан 2026–2028 йиллар даврида LRT бюджети миқдорини «музлатиб қўйиш» (оширмаслик) учун ҳам овоз берди.
Медиакомпания ходимлари, шунингдек Европа Кенгаши, Европа телерадиодастурлар иттифоқи (EBU) ва турли журналистлар касаба уюшмалари огоҳлантиришича, ушбу ўзгаришлар Литва жамоат телерадиотармоғининг мустақиллигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.



