Низомда Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасининг мақоми, асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек Жамғарма фаолиятини бошқариш тартиби белгиланган.

Ҳужжатга кўра, Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қишлоқ хўжалигини суғурта қилишни ташкил этиш ва бошқариш;
суғурта ҳодисаси юз берганда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга етказилган зарар қийматини қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаси доирасида тўланишини таъминлаш.

Жамғарма ўз вазифалари доирасида суғурта ва қайта суғурта шартномаларини тузиш, воситачилар, суғурта ва қайта суғурта брокерлари ҳамда суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

Жамғарма фаолияти унинг бошқарув кенгаши томонидан бошқарилади.