Қарорга мувофиқ, мазкур инспекция қуйидаги соҳаларда давлат назоратини амалга ошириш учун масъул этиб белгиланди:
- ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси ва рақамли технологиялар соҳалари;
- оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш, шунингдек ОАВ томонидан қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг ва назорат қилиш;
- болаларни соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш.
Қарорга кўра, 2027 йил 1 январгача “Рақамли назорат” платформаси ишга туширилиши белгиланган. Платформа қуйидаги вазифаларни бажариши кўзда тутилмоқда:
- олис ва чекка ҳудудларни ҳам қамраб олган ҳолда, рақамли технологиялар ҳамда телекоммуникациялар хизматларини мониторинг қилиш;
- ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларидаги узилиш/тўхталишлар бўйича тезкор чоралар кўриш;
- жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг тезкор кўриб чиқилишини ташкил этиш.


