Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси ҳамда тадбиркор Давронжон Сулаймоновнинг сайи-ҳаракатлари самараси бўлган электробуслар шаҳар кўчаларида белгиланган йўналишларда ҳаракатланмоқда.
“Энг муҳими, электробусларда йўловчилар учун барча қулайликлар яратилган: замонавий кондиционер тизими, кенг салон, хавфсиз ҳаракатни таъминловчи электрон бошқарув тизимлари ва кузатув камералари билан жиҳозланган.
Электробусларнинг асосий афзаллиги — уларнинг экологик тозалиги ва иқтисодий самарадорлигидир. Ушбу транспорт воситалари атмосферага зарарли моддалар чиқармайди, ёқилғи сарфи талаб этилмайди ҳамда ҳаракат вақтида шовқин даражаси паст бўлади”,-дейди тадбиркор Давронжон Сулаймонов.
Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати



