Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косонсой тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Косонсой туман “Энергосавдо” бўлими юрисконсулти М.М. қўлга олинди.

Маълум қилинишича, у “Сойча” МФЙда яшовчи фуқаронинг хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолати юзасидан тузилган далолатномага асосан ҳисобланган 28,6 млн сўм жаримани “йўқ қилиб бериш” эвазига ўз хизмат хонасида 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.