Тошкент шаҳрида 37 гектар майдонда Uchtepa City лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 16 декабр кунги йиғилишда маълум қилди.

Давлат раҳбарига кўра, лойиҳа қиймати 1 млрд доллар бўлиб, унинг доирасида замонавий меҳмонхона, бизнес марказлар, савдо-кўнгилочар мажмуа ва апартаментлар қурилади.

Шунингдек, Чилонзор, Яккасарой, Олмазорда ҳам 2,5 миллиард долларлик шундай лойиҳалар амалга оширилади.

Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Миробод ва Яшнободда эса сунъий интеллект, стартап, финтех, молия, тиббиёт ва таълим соҳасида 1 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади.