Жамият билдиришича, Хитой Халқ Республикасидан харид қилинган King Long ва Yutong русумли автобус ва электробусларни тасарруф этиш бир вақтда бошланган. Шу боис, ҳар йили куз-қиш мавсумида ушбу автобус ва электробуслардаги автошиналарни оммавий равишда алмаштириш даври ҳисобланади.

Қайд этилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан автошиналарга бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида уларни ўрнатилган тартибда алмаштириш ишлари жорий йилнинг ёз мавсумидан бошлаб амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ҳозирги кунда автошиналарни босқичма-босқич харид қилиш ва уларни янгиларига алмаштириш бўйича тегишли чоралар кўрилаётгани, мазкур масала «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан доимий назоратда экани маълум қилинди.