Жорий ҳафтанинг сешанбасида, водий вилоятлари ва тоғларни ҳисобга олмаса, ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Дам олиш куни навбатдаги нам ҳаво оқими катта қишлоқ хўжалиги ер майдонларига эга вилоятлар устидан ўтади. Аммо ундан кўп миқдорда ёғингарчилик кутилмайди.
Янги йил арафасида, хусусан янги йилга ўтар кечасида ҳам катта масштабдаги қор бўронларини келтириб чиқарувчи нам ҳаво оқимларининг минтақага кириб келиши билан боғлиқ кутилмалар йўқ.
Январ ойи эса республиканинг турли қисмида турлича иқлимий муҳит остида ўтади. Айрим вилоятларда кўп йиллик иқлимий меъёрдан кам, айримларида меъёрий ва айримларида кўпроқ ёғинлар тушиши мумкин.
Ҳарорат режими бўйича хам ойлик кутилмалар шундай. Айрим вилоятларда совуқроқ, айримларида мўътадил ва айримларида бироз илиқроқ кутилмоқда.


