Таҳлилга кўра, бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси йиллик ҳисобда 15 фоизга ошган. Бу ўтган йилнинг ноябр ойига нисбатан тахминан 4,4 минг донага кўпдир.

Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сегментида реализация ҳажми тахминан 30 минг донани ташкил этиб, йиллик ҳисобда 13,6 фоизга ўсган.

Иккиламчи бозорда эса ноябр ойида тахминан 52 мингта фойдаланилган енгил автомобил реализация қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга кам.

Қайд этилишича, иккиламчи бозорда электромобиллар реализацияси йиллик ҳисобда 1,8 баробарга ошган.