Таҳлилга кўра, мамлакатда уй-жой олди-сотди шартномаларининг умумий сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,2 фоизга ошиб, 25 мингта битимни ташкил этган. Йиллик ҳисобда энг юқори ўсиш суръатлари Бухоро вилоятида (35,4 фоиз), Қашқадарё вилоятида (26,5 фоиз) ва Самарқанд вилоятида (21,7 фоиз) қайд этилган.

Республика бўйича иккиламчи уй-жой бозорида йиллик ҳисобда нархларнинг ўртача 7 фоиз атрофида мўътадил ўсиши кузатилган.

Ижара бозори бўйича эса, ноябр ойида Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 1 кв.м учун 8,7 долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга юқори экани айтилди.