Урганч аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити — туман ва кўриниш масофасининг 100 метрни ташкил этиши — сабаб айрим рейслар Бухородаги муқобил аэропортга йўналтирилди.
Хусусан:
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва — Урганч йўналишидаги HY9616 рейси маҳаллий вақт билан 09:02 да Бухорога қўнди;
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент — Урганч йўналишидаги HY51 рейси маҳаллий вақт билан 09:11 да Бухорога қўнди.



