Маълум қилинишича, фуқаролар С.Н. ва А.Э. “Телеграм” тармоғида канал-бот ташкил этиб, ушбу канал орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланган

Тадбир давомида уларнинг яшаш хонадонидан 7,9 грамм “марихуана” ҳамда 22,79 грамм “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, иш материаллари терговга тегишлилиги бўйича юборилган.