Маълумотларга кўра, Cobalt автомобили ёнаётгани ҳақидаги хабар Тошкент шаҳар ФВББга соат 01:59 да келиб тушган. Шунга мувофиқ, қутқарув техникалари ҳодиса жойига соат 02:08 да етиб борган.

Ёнғин соат 02:14 да ўчирилган ва тезкор ҳаракатлар орқали ёнғиннинг кенгайиб кетишига йўл қўйилмаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги қайд этилган.