Ижтимоий тармоқларда бир қатор чегара божхона постларининг тугатилаётганига доир нотўғри хабарлар тарқалди.

Аслида, президентнинг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250 сон фармони билан 6 та божхона пости ва пунктида синов тариқасида 2026 йил 31 декабрга қадар автотранспорт воситаларининг кўздан кечируви чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Бу ушбу божхона постлари тугатилишини англатмайди. Аксинча, бир бирини такрорловчи функцияларнинг қисқартирилиши ҳисобига айрим божхона назорати тартиб-таомиллари чегара қўшинларига ўтказилишини англатади.

Ушбу чегара божхона постлари ўз фаолиятини давом эттиради.