Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг 4 247 таси қўшма, 13 917 таси хорижий корхоналар ҳисобланади. Шунингдек, сўнгги 5 йилда бундай корхоналар сони 1,9 баробарга ошган.
Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича топ-10 давлат қуйидагича:
- Хитой — 5 044 та;
- Россия — 3 181 та;
- Туркия — 2 137 та;
- Қозоғистон — 1 212 та;
- Жанубий Корея — 693 та;
- Афғонистон — 635 та;
- БАА — 414 та;
- Тожикистон — 389 та;
- Ҳиндистон — 375 та;
- АҚШ — 340 та.


