Жорий йилнинг 14 январ куни соат 18:50 ларда Юнусобод тумани Абдулла Қодирий 2-даражали кўчасида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодисада 1997 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Malibu-2, 1965 йилда туғилган Ф.А. бошқарувидаги KIA, ҳамда 1991 йилда туғилган Қ.С. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашиналар тўқнашган.

Маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча қатнашчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.