Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, савдо соҳасида 153 370 та корхона ва ташкилот фаолият олиб боради. Бу кўрсаткич тадбиркорлик фаоллигида савдо ва хизматлар сегментининг улуши юқорилигини кўрсатади.

Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони:

  • савдо — 153 370 та;
  • бошқа соҳалар — 122 982 та;
  • саноат — 59 520 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 34 881 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 30 374 та;
  • қурилиш — 30 343 та;
  • ташиш ва сақлаш — 17 245 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 14 283 та;
  • ахборот ва алоқа — 11 901 та.

Таҳлилларга кўра, савдо соҳасида корхоналар сонининг юқорилиги ички бозорда товар айланмаси фаоллиги, хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг кенгайиши ва кичик бизнеснинг ушбу йўналишда фаол ривожланаётгани билан изоҳланади. 

Шу билан бирга, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳам корхоналар улуши барқарор сақланиб, иқтисодиёт тармоқларининг турли йўналишларда ўсиб бораётганини кўрсатади.