Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига алоқадор жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида Оҳангарон тумани, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилди.
Натижада, 9 нафар фуқаронинг яшаш хонадонларидан таркибида қимматбаҳо металл бўлган 17,5 тонна қум ва тошлар, уларга ишлов беришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, 135 г олтин, 25 г “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ов қуроли ва 42 дона ўқ-дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



