Кучли шамол айрим ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши, кўриш масофаси пасайиши ва йўл ҳаракатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу муносабат билан аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.
Тавсиялар:
- енгил конструкцияли буюмлар, реклама баннерлари, том қопламалари ва бошқа мосламаларни мустаҳкамлаб қўйиш;
- дарахтлар, электр симлари, реклама шчитлари ҳамда эски иншоотлар ёнида узоқ турмаслик;
- автомашиналарни дарахт остига ва енгил конструкциялар яқинига қўймаслик;
- йўлда масофани сақлаш, кескин манёврлардан тийилиш, юқори тезликда ҳаракат қилмаслик.
Тошкент шаҳрида кундузги соатларда ҳаво асосан булутли бўлиши кутилмоқда.



