22–24 январ кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади, дея огоҳлантирмоқда Ўзгидромет.
Пайшанба куни ва жума кечаси ва эрталаб Ўзбекистон бўйича асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 22–23 январ кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
22–24 январ кунлари ҳарорат кечалари –3…–8 даражагача, кундуз кунлари –3…+2 даражагача, шимолда кечалари –12…–15 даражагача, кундуз кунлари –2…–5 даражагача пасаяди.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22–25 метр/сониягача кучайиши мумкин.



