Маълумотга кўра, ҳодиса Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчаси 22-уй олдида содир бўлган. Автомобил ёнаётгани тўғрисидаги хабар Тошкент шаҳар ФВББга соат 00:51 да келиб тушган.

Шундан сўнг қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга соат 00:54 да етиб борган. Ёнғин соат 00:57 да ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.