Америкалик 40 ёшли алпинист Алекс Хоннолд Тайвандаги энг баланд Taipei 101 биносини забт этди. У бинога ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз қуруқ қўллари билан кўтарилишга 1 соат 35 дақиқа вақт сарфлади. Netflix ушбу воқеани тўғридан-тўғри трансляция қилди.
«Бу ҳақда узоқ ўйлайсан ва бунинг имкони борлигини тасаввур қиласан, лекин бунга ростдан ҳам эришишнинг завқи бутунлай бошқача», — деди Хоннолд журналистларга.
Алекс Хоннольд бинони 24 январ куни забт этишни режалаштирганди, аммо ёмғир сабабли режаси бир кун ортга сурилди.
ALEX HONNOLD AFTER COMPLETING HIS FREE SOLO OF TAIPEI 101: "Sick."
— Netflix (@netflix) January 25, 2026
The 101 story climb took 1 hour and 35 minutes #SkyscraperLIVE pic.twitter.com/TIzeRqiUcM
«Бугун Тайванда жуда кўпчилик ушбу воқеани юрак ҳовучлаб кузатди. Алексни ушбу ажойиб муваффақият билан табриклайман»,— деб ёзди Тайван маъмурияти раҳбари Лай Циндэ Х тармоғида.
Баландлиги 508 метрли Taipei 101 иншооти 2004 йилдан 2010 йилгача дунёдаги энг баланд бино ҳисобланган. У ҳозирда 11-ўринда. Алекс Хоннолд 2017 йилда ҳеч қандай ҳимоясиз Калифорнияда жойлашган Йосемити миллий паркидаги баландлиги 1000 метрли Эл-Капитан чўққисини забт этганди.



