Хабарга мувофиқ, қутқарув-ёнғин ўчириш экипажлари соат 20:27 да воқеа жойига етиб борган. 

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:39 да қуршаб олинган ва соат 20:51 да тўлиқ бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида фуқаролар орасида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда моддий зарар миқдори бўйича тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.