Президентнинг 2025 йил 20 ноябрдаги ПФ-222-сон фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ имконияти берилади.
Мазкур йўналишда субсидия ажратиш амалиёти бекор қилиниб, ҳарбий хизмат билан боғлиқ харажатлар Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисобварағи ҳисобидан амалга оширилади.
Шунингдек, фармонда ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиши белгиланган.



