Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида Telegram мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар фош этилди.
Маълум қилинишича, ушбу шахслар кучли таъсир қилувчи, психотроп ва гиёҳвандлик воситаларини онлайн тарзда сотиш билан шуғулланиб келган. Улар фуқарога таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган 0,92 грамм “Аромо клубника” номли воситани 10,1 млн сўмга сотишга келишган.
Тезкор тадбир жараёнида пул маблағи бошқа фуқаро номидаги пластик картага ўтказилгандан сўнг, гиёҳвандлик воситаларини Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Алишеробод маҳалласи ҳудудидаги ерга кўмиб қўйгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, материаллар терговга тегишлилиги бўйича юборилган.



