Тошкент шаҳрида атроф-муҳитга зарар етказувчи ҳолатларни барвақт аниқлаш ҳамда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш каби қонунбузарликларга қарши курашиш мақсадида 6 та онлайн кузатув камераси ишга туширилди.

Маълум қилинишича, ушбу камералар қуйидаги манзилларга ўрнатилган:

  • Олмазор тумани — Чимбой маҳалласи;
  • Чилонзор тумани — 16-мавзе Зарқўрғон, 8-мавзе Диёр;
  • Янгиҳаёт тумани — Файзли маҳалласи;
  • Сергели тумани — Садоқат маҳалласи;
  • Юнусобод тумани — Ҳамкоробод маҳалласи.

Қайд этилишича, камералар атроф-муҳитни 360 даражада кузатиб, тасвирга олиш имкониятига эга. Бу эса белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш, ифлослантириш ҳолатлари ва бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни тезкор аниқлаш, қайд этиш ҳамда тегишли чораларни кўришга хизмат қилади.