Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 78 та хорижий компания томонидан 2025 йилда 181,3 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоизга кўп, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.

Энг кўп солиқ Apple томонидан тўланган – 49,5 миллиард сўм.

Тўланган солиқларнинг 90 фоиздан кўпроқ қисми электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

  • Apple – 49,5 млрд сўм;
  • Meta – 49 млрд сўм;
  • Google – 44,4 млрд сўм;
  • OpenAI – 11,7 млрд сўм;
  • Вооking.com – 4,3 млрд сўм;
  • Tik-Tok – 3,5 млрд сўм;
  • Netflix – 1,8 млрд сўм;
  • Асса – 1,6 млрд сўм;
  • Xsolla – 786 млн сўм;
  • Amazon – 530 млн сўм.

Маълумот учун, 2025 йилда Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар рўйхатидан 8 та компания чиқарилиб, 23 та компания қўшилган.