Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда “F.F.” хусусий корхонаси раҳбари Давлатобод туманидаги дорихонасида ҳамда “Янги тонг” ва “Нуробод” МФЙ ҳудудларидаги омборхона ва хонадонида умумий баҳоси 680,3 млн сўмлик сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ҳамда яроқлилик муддати ўтган 196 998 дона дори воситалари ва тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



