Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг Қизилтом қишлоғида қалин қор ёғиши оқибатида қишлоқ аҳолиси ташқи дунё билан алоқасиз қолди.

Тахминан 100 хўжаликдаги 600 нафар аҳоли йўллар ёпилиб қолгани сабабли зарур озиқ-овқат ва тиббий хизматларга етиб боролмаяпти.

Аҳоли вакиллари Майданак обсерваторияси ва Қизилтом қишлоғи ўртасидаги 10 километр йўлни қордан тозалашни сўрамоқда.

Ҳудудда озиқ-овқат етказиб бериш ва тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, айни пайтда йўллар қордан тозаланмоқда.