Жорий йилнинг 10–13 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келади.

Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир (шимолда қорга айланади) ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучаяди, 10 февралда айрим жойларда баъзида 20–23 метр/сониягача кучайиши мумкин.