Қонунчиликка мувофиқ, айрим тоифадаги шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми ойлик пул компенсацияси шаклида тўлаб берилади.
Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг қарори билан мазкур компенсациянинг янги миқдори тасдиқланди.
Унга кўра, шу вақтга қадар 130 600 сўм бўлиб келган ойлик компенсация 2026 йил I чорагидан бошлаб 208 760 сўмни ташкил этади.



