Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ва Миллий гвардия тизимида узоқ йиллар давомида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган бир гуруҳ офицерлар истеъфога кузатилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда полковник Илҳом Турғунов, полковник Зокирали Чиналиев, полковник Хондамир Раҳмонов ва полковник Серик Хабибуллаевнинг узоқ йиллик хизматлари эътироф этилди, уларнинг фаолияти ёш авлод учун ибрат экани таъкидланди, дейилади Миллий гвардия матбуот хизмати хабарида.
Уларга Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан “Миллий гвардия фахрийси” кўкрак белгиси ва эсдалик совғалари топширилди.


Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари 27 январ кунги селекторда ҳуқуқ-тартибот соҳасига ёш ва талабчан раҳбарлар кераклигини айтган эди. Шундан кейин прокуратура ва божхона тизимларида ҳам қатор мулозимлар пенсияга кузатилганди.



