16 феврал куни соат 20:51 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Белтепа кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.
Шундан сўнг қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга соат 20:54 да етиб борган ва ёнғин ўчириш ишлари олиб борилган. ФВББ маълумотида вазият тўлиқ назоратга олингани қайд этилган.
Қўшимча маълумотга кўра, ёнғин соат 21:29 да қуршаб олинган ва соат 21:38 да тўлиқ ўчирилган.
Тошкент шаҳар ФВББ маълумотига кўра, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.


