Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.Р. ва С.Ш. ўзаро тил бириктирган ҳолда фуқаро Б.М.нинг ишончига киргани аниқланган.

Маълум қилинишича, улар гўёки “юқори лавозимларда ишловчи танишлари” орқали Ички ишлар академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.