19 феврал куни соат 01:03 да Тошкент шаҳар ФВББга Олмазор тумани Қизилтут кўчасида жойлашган таъмирда бўлган собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар тушган.

Хабарга мувофиқ, қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга соат 01:10 да етиб борган. Ёнғин соат 01:44 да қуршаб олиниб, соат 01:57 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.