Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида геологик-қидирув ишлари Муҳаммад-Жандагар, Шамар ва Аҳмадобод блокларида олиб борилмоқда. Унда углеводород ресурслари билан бир қаторда темир ва мис захираларини аниқлаш асосий вазифа сифатида белгиланган.

Геологик-қидирув ишларига расман старт бериш маросимида Балх вилояти ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мавлавий Нурул Ходи Абу Идрис ҳамда компания бош директори Ҳайит Омонов иштирок этган.

Шунингдек, компания афғон томони билан олиб борилган музокаралар якунида лойиҳани амалга ошириш учун тегишли лицензияни қўлга киритгани қайд этилди.