Қарор (75-сон, 2026 йил 23 феврал) билан махсус платформада қатор имкониятлар назарда тутилади.
Янги ишланмалар базасини электрон шаклда ташкил этиш — унда яратилган янги ишланмалар бўйича тадбиркорлар ва инвесторлар учун батафсил маълумотлар жойлаштирилади.
Илмий изланувчилар ва тадқиқот мавзулари реестрини юритиш — илмий тадқиқот йўналишлари бўйича ишланмалар муаллифлари ҳамда тадбиркорлар учун очиқ маълумотлар майдони яратилади.
Тадбиркорларга илмий тадқиқотлар орқали ечим топилиши зарур муаммоларни платформага киритиш имконияти берилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 августга қадар мазкур махсус платформа “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасига интеграция қилиниши белгиланди.


