Ташриф дастури доирасида давлатимиз раҳбари вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади. Жумладан, саноат тармоғини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, қишлоқ ва сув хўжалигини модернизация қилиш, қурилиш соҳасида амалга оширилаётган замонавий инфратузилма лойиҳалари ҳамда ижтимоий объектлар фаолиятини кўздан кечириш режалаштирилган.
Шунингдек, ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилашга қаратилган янги лойиҳаларни ишга тушириш назарда тутилган.
Эртага давлат раҳбари Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади. Унда ҳудудни барқарор ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилиши кутилмоқда.



