Маълум қилинишича, гумонланувчи 2025 йил сентябр ойига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган. У якка тартибдаги тадбиркорга Шайхонтоҳур туманида жойлашган икки уйнинг ертўла қисмидаги нотурар майдонларни ижарага олиб берганини рўкач қилиб, 15 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.

Тезкор тадбир чоғида у пул маблағини ўзига тегишли автомашинада олган ва ҳодиса жойидан қочишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

ДХХ фуқароларни бундай қонунбузилиши ҳолатларига дуч келганда 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилишга чақирган. Шахс маълумотлари сир сақланиши қайд этилган.