Қарорнинг 2-иловасида янги ташкил этиладиган жамоат паркларининг аниқ жойлашув контурлари кўрсатиб ўтилган.

Шаҳарда амалга оширилиши режалаштирилган йирик кўчмас мулк лойиҳаларидан тушадиган инфратузилма тўловлари ва бошқа ажратмалар – янги паркларни ташкил этишнинг молиялаштириш манбалари деб белгиланди.

Қарорга асосан, Тошкент шаҳрида:

  • ер майдони 1 гектаргача бўлган кичик ва зич қурилишлардан воз кечилади;
  • умумий майдони 1,5 минг гектар бўлган 30 та йирик турар ва нотурар жой мажмуалари қурилади;
  • бу йирик кўчмас мулк лойиҳаларига ажратилган ҳудудларнинг камида 30 фоизи яшил майдонлар бўлиши керак.

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режасига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Масъуллар ушбу таклифларни 25 феврал куни давлат раҳбарига тақдимот қилган эди.