Янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритилди.
Унга мувофиқ, агар ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳақидаги таклифга розилик билдирса, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар томонидан мазкур мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочисининг қарори асосида бекор қилинади.
Шу билан бирга, давлат ижрочисининг қарори унда кўрсатилган шахсга мол-мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ҳисобга қўйиш учун асос бўлади.
Қонунга кўра, мол-мулк бўйича мавжуд мажбуриятлар унинг собиқ эгаси бўлган қарздор зиммасида сақланиб қолади. Фақат ундирувчи ушбу мажбуриятларни ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган ҳоллар бундан мустасно ҳисобланади.
Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.


