Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда “Янгиҳаёт тумангаз” газ таъминоти филиалида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Э.П. (ҳозирда собиқ) Q-M. оилавий корхонасига қарашли кафеда ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасини юқори сиғимли газ ҳисоблагичга алмаштириб, техник шартларни тайёрлаб бериш эвазига А.О.дан 101 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.