Маълум қилинишича, мазкур даврда Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп харид қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда. Бу мамлакатга экспорт ҳажми 325,8 млн АҚШ долларини ташкил этган.

Шунингдек, Хитойга 178,1 млн доллар, Афғонистонга 136,7 млн доллар ва Францияга 103,6 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Топ-10 давлатлар қаторига, шунингдек, Туркия (84,3 млн доллар), Қозоғистон (81,6 млн доллар), Қирғизистон (46,5 млн доллар), Тожикистон (45,7 млн доллар), Бирлашган Араб Амирликлари (41,4 млн доллар) ҳамда АҚШ (32,1 млн доллар) кирган.