Расмий маълумотларга кўра, мавжуд корхоналардан 4 282 таси қўшма, 14 231 таси эса тўлиқ хорижий корхоналар ҳисобланади.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қаралганда, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида — 6 623 тани ташкил этган. Шунингдек, саноат соҳасида 3 817 та, қурилиш соҳасида 1 444 та ва ахборот ҳамда алоқа соҳасида 1 414 та корхона фаолият олиб бормоқда.
Бундан ташқари, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 774 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 593 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 478 та, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 217 та корхона фаолият юритмоқда.
Шу билан бирга, 3 153 та корхона иқтисодиётнинг бошқа турли соҳаларида иш олиб бормоқда. Бу эса мамлакатда хорижий инвестициялар иштирокидаги бизнес субъектлари турли тармоқларда фаол равишда ривожланаётганини кўрсатади.


