Тақдимотда юридик шахслар томонидан ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлик учун, оқибат келиб чиққан-чиқмаганидан қатъи назар, маъмурий жавобгарликни белгилаш таклиф этилди.
Ушбу амалиёт масофадан молиявий хизматларни кўрсатувчи банкларга ҳам тааллуқли бўлиб, уларнинг ўз тизимларида фирибгарликларнинг олдини олиш бўйича ҳимоя ва хавфсизлик чораларини мунтазам такомиллаштириб боришини талаб қилади.

Маълум қилинишича, ўтган йилларда учта банк тизимидаги заифлик туфайли 3025 нафар мижозга 17 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Шу нуқтаи назардан, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида содир этилган кибержиноятлар оқибатида юзага келган моддий зарар учун жавобгар бўлишини қонунан мустаҳкамлаш ташаббуси илгари сурилди.



