Тошкент шаҳрида Lacetti ва Matiz автомобиллари тўқнашуви натижасида бир киши вафот этди.
Йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, воқеа 15 март куни соат 5ларда Олмазор тумани Себзор-Нурафшон кўчалари чорраҳасида содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Matiz ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



