Англия лигаси кубоги, финал
«Арсенал» – «Манчестер Сити» 0:2
Голлар: О`Райли, 60 (0:1). О`Райли, 64 (0:2)
«Арсенал»: Аррисабалага, Салиба, Габриэл Магаляйнс, Инкапие (Калафиори, 65), Уайт (Габриэл Жезус, 82), Субименди, Райс, Ҳаверц (Мадуэке, 66), Троссар (Мартинелли, 82), Сака, Йокереш
«Манчестер Сити»: Траффорд, Аке, Ҳусанов, О`Райли, Матеус Нунес, Родри, Шерки (Фоден, 90), Бернарду Силва, Доку, Семенё, Ҳоланд
Огоҳлантиришлар: Инкапье, 16. Аррисабалага, 51. Уайт, 69 – Ҳусанов, 32
Лондондаги “Уэмбли” стадионида “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари Англия Лига кубоги финал баҳси бўлиб ўтди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.
О'Райли 60-дақиқада “Манчестер Сити”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқада “Арсенал” дарвозасига иккинчи голини киритди.
“Шаҳарликлар”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. У 32-дақиқада Йокерешга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди.

“Арсенал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган “Манчестер Сити” тўққизинчи бор Англия Лига кубоги соҳиби бўлди.



