Асосий вақтда ҳисоб очилмади. Мусобақа форматига кўра, асосий вақтда ғолиб аниқланмагач, пеналтилар сериясига мурожаат қилинди. Ҳар икки жамоа бештадан зарба бериб, фақат бир футболчи адашди. Венесуэлалик Карлос Сосанинг зарбасини Ўзбекистон дарвозабони Абдувоҳид Неъматов қайтарди.
Шу тариқа Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги халқаро ўртоқлик турнири ғолиби бўлди. Финалда ишончли ўйин кўрсатган Абдуқодир Ҳусанов турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.