Тошкент вилояти Тошкент туманида яшовчи Одилжон ва Севара Абдуллаевалар оиласида бир йўла 4 эгизак туғилди. Улар 2 ёшли қизалоғини тарбиялаб келаётган эди. Эндиликда 5 нафар фарзанднинг ота-онасига айланди.
ССВ матбуот хизматига кўра, чақалоқлар Республика перинатал марказида муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келган.
- Улардан биринчиси ўғил, вазни 1412 грамм, бўйи 37 см;
- Иккинчиси эса қизалоқ, вазни 1624 грамм, бўйи 37 см;
- Учинчи эгизак ҳам қизалоқ, вазни 1466 грамм, бўйи 37 см;
- Тўртинчиси ўғил, вазни 1780 грамм, бўйи 38 см.

Айни пайтда чақалоқлар тиббиёт муассасасида халқаро протоколлар асосида парваришланмоқда.



